locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. \"Сўғдиёна\" Жиззахда \"Қўқон-1912\"ни мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. "Сўғдиёна" Жиззахда "Қўқон-1912"ни мағлуб этди
Фото: Сугдиёна ПФК

Ўзбекистон Суперлигасининг 15-турида “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни қабул қилди.

Биринчи бўлимнинг 36-дақиқасида қўқонликлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини Люпчо Дориев аниқ амалга оширди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Дориев дублга эришди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларидан меҳмонлар ҳужумга ўтди ва 47-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов ҳисобни қисқартирди. Мазкур ҳисоб бошқа ўзгармади.

Ушбу ғалаба билан жиззахликлар 16 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди. Қўқонликлар эса 12 очко билан 15-поғонадан жой олган.

Суперлига. 15-тур

4 июль, жума

“Сўғдиёна” — “Қўқон-1912” 2:1

Голлар: Люпчо Дориев, 36 пен (1:0), Люпчо Дориев, 41 (2:0), Муҳаммаданас Ҳасанов, 47 (2:1)

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг