Суперлига. \"Сўғдиёна\" ўз майдонида \"Хоразм\"ни мағлуб этди
13-тур ўйинлари старт олди.
Фото: Сўғдиёна
Ўзбекистон чемпионатида 13-тур ўйинлари старт олди.
Жиззахда “Сўғдиёна” клуби “Хоразм”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Ўйиндаги ягона гол 83-дақиқада Люпчо Дориевнинг ҳисобига ёзилди. Шимолий македониялик ҳужумчи рақиб жарима майдончасига ёриб кириб, гол урди.
Ҳар икки жамоада ҳам ўйин давомида гол уриш учун кўп вазиятлар яратилганига қарамай, омад жиззахликлар томонда бўлди.
Натижада “Сўғдиёна” узоқ кутилган ғалабага эришди ва турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилиб олди. “Хоразм” 14 очко билан 9-поғонада қолди.
Суперлига. 13-тур
“Сўғдиёна” 1:0 “Хоразм”
Гол: Люпчо Дориев 83.
Розикжон Султонмуродов
Журналист