Суперлига. «Сўғдиёна» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
Жиззах клуби 8-ўринга кўтарилди.
Фото: Сўғдиёна ПФК
Суперлига 24-турида “Сўғдиёна” Ғузорда “Шўртан”га қарши ўйнади.
Беллашув 2:1 ҳисобида жиззахликлар футболчиларнинг ғалабаси билан якунига етди.
Шоҳруҳ Абдураҳмонов ва Сардор Раҳмонов меҳмонлар сафида, Ислом Кенжабоев эса “Шўртан”нинг голига муаллифлик қилди.
Натижада ғузорликлар 12 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. “Сўғдиёна” эса 28 очко билан 8-ўринга кўтарилди.
Суперлига. 24-тур
“Шўртан” 1:2 “Сўғдиёна”
Голлар: Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 23 (0:1), Сардор Раҳмонов, 50 (0:2), Ислом Кенжабоев, 61 (1:2)
Розикжон Султонмуродов
Журналист