Суперлига. “Пахтакор” сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди
ФОТО: UZPFL
Ўзбекистон Суперлигаси
27.06.2025, Як.
Насаф
2
Пахтакор
2
Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган баҳсда “Насаф” ва “Пахтакор” ўзаро тўқнаш келди ва якунда томонлар жанговор дурангга имзо чектишди.
Дастлаб, “аждарлар” Ҳусайн Норчаев дубли эвазига иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олганди. Бироқ “шерлар” сўнгги дақиқаларда Брайан Риаскос ва Достонбек Ҳамдамовларнинг голлари эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.
Шу тариқа, томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Ўзбекистон Суперлигаси | 14-тур
“Насаф” 2:2 “Пахтакор”
Голлар: Ҳусайн Норчаев, 29 (1:0), Ҳусайн Норчаев, 62 (2:0), Брайан Риаскос, 90 (2:1), Достонбек Ҳамдамов, 90+3 (2:2).
Насрулло Каримов
Журналист