Суперлига. «Пахтакор» дербида «Бунёдкор»дан устун келди
Суперлига. «Пахтакор» дербида «Бунёдкор»дан устун келди
«Шерлар» ушбу ғалабадан сўнг «Нефтчи» билан очколар бўйича тенглашиб, қўшимча кўрсаткичлар эвазига 1-ўринга кўтарилди.
Суперлига 23-турида «Пахтакор» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб Зайд Таҳсин 42-дақиқада ҳисобни очди. 62-дақиқада Сардор Абдунабиёв мувозанатни тиклади. 73-дақиқада захирадан майдонга тушган Достонбек Ҳадамoв иккинчи голни урди. 90+2-дақиқада Чинеду якуний нуқтани қўйди.
Шу тариқа, «Пахтакор» очколари сонини 52 тага етказиб, пешқадамга айланди. «Бунёдкор» эса 22 очко билан 14-ўринга тушди.
Суперлига. 23-тур
Пахтакор – Бунёдкор 3:1
Голлар: Зайд Таҳсин, 42 (1:0), Сардор Абдунабиёв, 62 (1:1), Достон Ҳамдамов, 73 (2:1), Стефан Чинеду, 90+2 (3:1)
Пахтакор: 35.Санжар Қувватов, 4.Зайд Таҳсин, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Дилшод Саитов, 9.Иброҳим Ибрагимов (17.Достонбек Ҳамдамов, 72), 21.Башар Ресан, 27.Сардор Собирхўжаев, 29. Айман Ҳусайн (90.Стефан Чинеду, 62), 50.Фламарион, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Ойбек Бозоров (10.Акмал Мозговой, 62)
Бунёдкор: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Сардор Раҳмонов, 10.Амир Тўрақулов (8.Дмитрий Плетнёв, 56), 13.Муҳаммад Ҳакимов, 14.Шаҳзоджон Неъматжонов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 21.Носиржон Абдусаломов, 27.Ислом Анваров (9.Матия Кривокапич, 79), 42.Абдулҳамид Икромов (11.Сардор Абдунабиёв, 56), 45.Шамсиддин Турсунмаҳаммадов, 66.Азизбек Тўлқунбеков.