Суперлига. «Пахтакор» 10 киши бўлиб қолган «Қизилқум»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
"Шерлар" яна учинчи ўринга кўтарилди.
Фото: Қизилқум ПФК
Суперлига 25-турида “Пахтакор” Тошкентда “Қизилқум”ни қабул қилди.
Беллашув 3:0 ҳисобида “шерлар”нинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда дастлаб Игор Сергеев 21-дақиқада пенальтидан ҳисобни очди. Бўлим якунида Заид Таҳсин иккинчи голга муаллифлик қилди.
Учрашувнинг 82-дақиқасида эса яна Сергеев пенальтини бехато бажариб, ҳисобни йириклаштирди.
Бу натижадан сўнг “Пахтакор” 49 очко билан 3-ўринга кўтарилди. Навоийликлар 29 очко билан 9-поғонада.
Суперлига. 25-тур
“Пахтакор” 3:0 “Қизилқум”
Голлар: Игор Сергеев, 21 пен (1:0), Заид Таҳсин, 45 (2:0), Игор Сергеев, 82 пен (3:0)
Четлатиш: Роман Папарига, 50 (Қизилқум)
Розикжон Султонмуродов
Журналист