Суперлига. ОКМК Олмалиқда «Навбаҳор»дан устун келди
"Кончилар" 5-ўрнидаги "Бунёдкор" томон яқинлашди.
Фото: Навбаҳор ПФК
Ўзбекистон чемпионатининг 28-турида ОКМК клуби Олмалиқда “Навбаҳор”ни қабул қилди.
Учрашув 3:1 ҳисобида Миржалол Қосимов бошқарувидаги “кончилар”нинг ғалабаси билан якунига етди. Али Абдураҳмонов, Рубен Санчес ва Нодирбек Абдураззақов голларга муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голи Забиҳулло Ўринбоев томонидан киритилди.
Бу ғалабадан сўнг ОКМК очколари сонини 44 тага етказиб, 6-ўринда боряпти. “Навбаҳор” 38 очко тўплаган ҳолда 7-поғонани эгаллаган.
Суперлига. 28-тур
ОКМК 3:1 “Навбаҳор”
Голлар: Али Абдураҳмонов, 27 (1:0), Рубен Санчез, 28 (2:0), Нодирбек Абдураззоқов, 40 (3:0), Забихулло Ўринбоев, 81 (3:1)
Розикжон Султонмуродов
Журналист