locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Нефтчи» Жиззахда муҳим ғалабани қўлга киритди

Лигада чемпионлик пойгаси давом этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Нефтчи» Жиззахда муҳим ғалабани қўлга киритди
Фото: Сўғдиёна ПФК

Суперлига 23-турида "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ягона голни Жамшид Искандеров 38-дақиқада киритди. У Жоэль Кожонинг кучли зарбасидан сўнг Милан Митрович қайтарган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Натижада "Нефтчи" 48 очко билан иккинчи ўринда, "Сўғдиёна" 25 очко билан 9-поғонага жойлашган.

Суперлига, 23-тур
Сўғдиёна - Нефтчи - 0:1
Гол: Жамшид Искандеров - 38 (0:1).
Сўғдиёна: Милан Митрович, Зоир Жўрабоев (Исломжон Қобилов,27), Сухроб Иззатов (Станислав Андреев,81), Самандаржон Мавлонқулов (Рубин Хебай,61) Шохрухбек Абдураҳмонов (Хондамир Мустафоқулов, 81), Филип Иванович, Люпчо Дориев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Нодиржон Сойибов, Сардор Раҳмонов, Жасурбек Жалолиддинов
Нефтчи: Ботирали Эргашев, Боян Цигер, Икромжон Алибоев (Ғулом-Ҳайдар Гулямов, 90+3), Аброрбек Исмоилов, Жоэль Кожо (Алишер Одилов,90+3), Жамшид Искандеров, Қувондиқ Рўзиев (Владимир Йовович, 71), Анваржон Ғофуров, Мухсинжон Убайдуллаев, Йован Жокич, Фарруҳ Сайфиев

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг