Суперлига. «Нефтчи» Хоразмда мағлуб бўлди
Чемпион сўнгги турда ютқазиб қўйди.
Фото: Нефтчи ПФК
Ўзбекистон чемпионати 30-турида “Хоразм” ва “Нефтчи” ўзаро тўқнаш келишди.
Урганчдаги баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Аброр Хўсинов ва Мурод Бобожонов беллашувда голларга муаллифлик қилди.
Шу тариқа, “Хоразм” ҳам ўтиш ўйинларида иштирок этади. Бу орқали лигада қолиш учун курашади.
Натижада Ҳаким Фузайлов жамоаси очколари сонини 27 тага етказди. “Нефтчи” эса чемпионликдан сўнг шунчаки расмиятчилик учун майдонга тушди.
Суперлига. 30-тур
«Хоразм» 2:0 «Нефтчи»
Голлар: Аброр Хўсинов 2, Мурод Бобожонов 83.
Розикжон Султонмуродов
Журналист