Суперлига. «Нефтчи» дербида «Андижон»ни енгиб, пешқадамга яқинлашди
Фарғоналиклар пешқадамга яқинлашди.
Фото: Нефтчи ПФК
Суперлига 24-турида “Нефтчи” ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилди.
Баҳс 2:0 ҳисобида фарғоналикларнинг муваффақияти билан якунига етди. Аброр Исмоилов суперголга муаллифлик қилди. Кейинчалик Кожо иккинчи голни урди.
Бу ўйинда Виталий Левченко Суперлигадаги 100-учрашувини ўтказди.
Натижада “Нефтчи” 51 очко билан 2-ўринда бормоқда ва пешқадам “Насаф” билан орадаги фарқ икки очкони ташкил қилмоқда. “Андижон” эса 25 очко билан 12-поғонага тушди.
Суперлига. 24-тур
«Нефтчи» 2:0 «Андижон» 2:0
Голлар: Аброр Исмоилов, 44 (1:0), Жоел Кожо, 77 (2:0)
Розикжон Султонмуродов
Журналист