Суперлига. «Навбахор» аламли тарзда ОКМКдан мағлуб бўлди
Суперлига 12-турида «Навбахор» Тошкентда ОКМКни қабул қилди. Унда 3:2 ҳисобида олмалиқликлар ғалаба қозонди.
Дастлаб Жиянов 8-дақиқада ҳисобни очди. 20-дақиқада Турсункулов мувозанатни тиклади. 31-дақиқада Норчаев «лоchinлар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 82-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Абдураҳмонов мувозанатни тиклади. 90+3-дақиқада Сентоку меҳмонларнинг ғалаба голига муаллифлик қилди.
Бу натижадан сўнг «Навбахор» 20 очко тўплаб, 4-ўринда бормоқда. Олмалиқликлар эса 19 очко билан 6-поғонада.
Суперлига. 12-тур
Навбахор – ОКМК 2:3
Голлар: Русланбек Жиянов, 8 (1:0), Ҳазратжон Турсункулов, 20 (1:1), Ҳусайн Норчаев, 31 (2:1), Али Абдураҳмонов, 82 (2:2), Сентоку, 90+3 (2:3)
Навбахор – Юсупов, Маматказин, Комилов, Жиянов, Холматов, Норчаев, Рўзиев, Раҳимжонов, Илич (Адҳамзода, 46), Жгеренаия (Чичинадзе, 67), Ғуломов (Фернандес, 63).
ОКМК – Ильясов, Папава, Ўлмасалиев, Ахмадалиев, Турдиалиев (Абдураҳмонов, 80), Холмуродов, Собиржонов (Сентоку, 65), Турсункулов, Ахроров, Каримов, Ҳақназарий (Койич, 65).