locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Насаф» сафарда «Андижон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

“Насаф” очколари сонини 34 тага етказиб, 5-ўринга кўтарилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Суперлига. «Насаф» сафарда «Андижон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: Андижон ПФК

Ўзбекистон Суперлигаси 22-турида “Андижон” клуби “Насаф”ни ўз майдонида қабул қилди. Унда меҳмонлар 4:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Дастлаб Рустам Турдимуродов пеналтидан ҳисобни очди. Аммо танаффусга қадар Аденис Шала мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда “аждарлар” уч бор “бургутлар”ни ожиз қолдирди. Аббосжон Ғуломов, Абдувоҳид Неъматов ва Юсуф Отубанжо голларни ўз ҳисобларига ёзиб қўйди.

Шундай қилиб, “Насаф” очколари сонини 34 тага етказиб, 5-ўринга кўтарилди. “Андижон” эса 30 очко билан 8-ўриндан жой олган.

Суперлига. 22-тур
“Андижон” – “Насаф” 1:4
Голлар
: Рустам Турдимуродов, 21 пеналти (1:0), Аденис Шала, 38 (1:1), Аббосжон Ғуломов, 53 (1:2), Абдувоҳид Неъматов, 81 пеналти (1:3), Юсуф Отубанжо, 88 (1:4)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг