Суперлига. «Насаф» Олмалиқда ОКМК устидан ғалаба қозонди
Суперлига 15-турининг марказий беллашувларидан бирида «Насаф» Олмалиқда ОКМКга қарши ўйнади. Унда «аждарлар» 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Бобур Абдухолиқов ва Шароф Мухитдинов «Насаф» сафида голларга муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона голи эса Авазбек Ўлмасалиев ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев жамоаси очколари сонини 24 тага етказиб, 6-ўринга кўтарилди. Олмалиқ клуби эса 25 очко билан 4-поғонада бормоқда.
Суперлига. 15-тур
ОКМК – Насаф 1:2
Голлар: Бобур Абдухолиқов, 8 (0:1), Шароф Мухиддинов, 61 (0:2), Авазбек Ўлмасалиев, 70 (1:2)
ОКМК: 35.Жавоҳир Ильёсов, 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшод Ахмадалиев, 8.Абубакр Ризо Турдиялиев (21.Хазрат Турсунқулов, 64), 9.Азиз Холмуродов, 10.Асадбек Собиржонов (77.Иван Пешич, 71), 17.Нодир Абдураззоқов (11.Али Абдураҳмонов, 64), 22.Сайдафзалхон Аҳроров, 44.Аброp Каримов (3.Шаҳзод Тоиpов, 46), 88.Сиявош Хақназарий (28.Ариихиро Сентоку, 64).
Насаф: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Сардор Баҳромов, 7.Аденис Шала (70.Аббос Ғуломов, 68), 8.Зафармурод Абдирахматов (22.Диёрбек Абдуназаров, 79), 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Мухитдинов (4.Акром Комилов, 87), 15.Ойбек Рустамов, 17.Муродбек Раҳматов (27.Яшнарбек Бердираҳмонов, 79), 32.Қувончбек Хушвақтов (18.Бекжон Раҳматов, 68).