locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. \"Насаф\" марказий ўйинда \"Навбаҳор\"дан устун келди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. "Насаф" марказий ўйинда "Навбаҳор"дан устун келди
Фото: Навбаҳор ПФК

Ўзбекистон Суперлигаси 12-турининг марказий ўйинида “Насаф” клуби Қаршида “Навбаҳор”ни қабул қилди.

Бу жамоалар ўртасидаги қарама-қаршиликлар доимо қизиқарли ва муросасиз кечган. Бу сафарги ўйин ҳам аввалгиларидан асло қолишгани йўқ.

Ўйин 1:0 ҳисобида мезбонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Ягона гол 78-дақиқада Драган Черан томонидан пеналтидан киритилди.

Бу ғалабадан сўнг “Насаф” очколари сонини 28 тага етказиб, пешқадамликни мустаҳкамлади. “Навбаҳор" 20 очко билан 4-ўринда қолди.

Суперлига. 12-тур

“Насаф” 1:0 “Навбаҳор”

Гол: Драган Черан 78 пен

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг