locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Насаф» - «Андижон» баҳси превьюси

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Насаф» - «Андижон» баҳси превьюси
Фото: Андижон ПФК

Суперлига 17-турида "Андижон" 7 август куни сафарда "Насаф"га қарши майдонга тушишидан хабарингиз бор.

Турнинг мазкур марказий тўқнашувига қизиқиш жуда катта.

Шу кунга қадар жамоалар миллий чемпионатда 47 маротаба майдонда куч синашишган. "Андижон"да 7, "Насаф"да 28 та ғалаба бор. 12 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 51-99 қаршиликлар фойдасига.

Жорий йилнинг биринчи даврасида Андижондаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Шунингдек, 27 май санасида ҳам жамоалар Ўзбекистон Суперкубогида тўқнашишган ва унда 1:0 ҳисоби қайд этилган.

"Андижон" Суперлигада "Насаф" устидан сўнгги маротаба 2023 йили Қаршида 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" – "Андижон" баҳси 7 август куни "Насаф" стадионида соат 20:00 да бошланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг