Суперлига. «Локомотив» Тошкентда «Машъал»дан устун келди, Абдухолиқовдан дубл
«Темирйўлчилар» турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди.
photo: Lokomotiv fk
Ўзбекистон Суперлигаси
11.09.2026, Як.
Локомотив Ташкент
3
Машъал
0
Суперлига. «Локомотив» Тошкентда «Машъал»дан устун келди, Абдухолиқовдан дубл
«Темирйўлчилар» турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди.
Суперлига 21-турида «Локомотив» ўз майдонида «Машъал»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Темирйўлчилар» сафида Темурхўжа Абдухолиқов дублга эришди. Яна бир гол Жафар Баҳодиров ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, «Локомотив» очколари сонини 35 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди. «Машъал» 5 очко билан сўнгги поғонада.
Суперлига. 21-тур
Локомотив – Машъал 3:0
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов, 56 (1:0), Темурхўжа Абдухолиқов, 85 (2:0), Жафар Баҳодиров, 90+1 (3:0).