locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Хоразм» ўз майдонида «Навбаҳор» билан дуранг ўйнади

Суперлигада 24-тур учрашувлари старт олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Хоразм» ўз майдонида «Навбаҳор» билан дуранг ўйнади
Фото: Хоразм ПФК

Суперлига 24-туридан ўрин олган илк ўйинда "Хоразм" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Дастлаб 23-дақиқада Аббос Ғуломов меҳмонларни пенальтидан ҳисобда олдинга олиб чиқди. 59-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Диёр Ортиқбоев тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 71-дақиқада Муродбек Бобожонов мувозанатни тиклади. У ҳам 11 метрлик нуқтадан адашмади.

Натижада "Навбаҳор" 37 очко билан 7-ўринда. "Хоразм" ҳисобида 21 очко бор (14-поғона).

Суперлига, 24-тур

Хоразм - Навбаҳор - 1:1

Голлар: 0:1 – 23, Аббос Ғуломов (пенальти), 1:1 – 71, Мурод Бобожонов (пенальти).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг