Суперлига. «Динамо» Жиззахда ғалабани қўлдан чиқарди
Фото: Динамо ПФК
Суперлига 20-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Динамо”ни қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Эътиборлиси шундаки, дастлаб 30-дақиқада самарқандликлар аъзоси Маҳмуд Маҳамаджонов ҳисобига ёзилди. 90+6-дақиқада Люпчо Дориев пенальтидан ҳисобни тенглаштирди, - 1:1.
Бу натижадан сўнг Вадим Абрамов шогирдлари очколари сонини 38тага етказиб, 3-ўринда қолди. “Сўғдиёна” эса 21 очко билан 11-поғонада қолди.
Суперлига. 20-тур
Сўғдиёна – Динамо 1:1
Голлар: Маҳмуджон Маҳамаджонов, 30 (0:1), Лупчо Дориев, 90+6 пен (1:1)
Баҳром Бобонов
Редактор