locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Динамо» Ғузорда «Машъал»дан устун келди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Динамо» Ғузорда «Машъал»дан устун келди
Фото: Динамо ПФК

Суперлиганинг 17-туридан жой олган "Машъал" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйинда меҳмонлар 2:4 ҳисобида муваффақиятга эришди. Дастлаб учрашувнинг 2-дақиқасида Шерзод Файзиев ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса Сардор Абдураимов ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб, "Машъал"ни олдинга олиб чиққан эди. Шунингдек, 24-дақиқада "Динамо" ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Самарқандликларнинг илк голини Улуғбек Ҳошимов ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Бундан ташқари, бўлим сўнггида Жаҳонгир Абдусаломов пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда, ҳисобни тенглаштирди. Ғалабага интилаётган "Динамо" 89 ва 90+2-дақиқаларда голлар уриб, ғалабани илиб кетди.

Ушбу тўқнашувдан сўнг Абрамов шогирдлари очколар сонини 33 тага етказиб олиб, 2-ўриндаги ОКМК билан тенглашиб олди. "Машъал" эса 15 очко билан 13-ўринда қолмоқда.

Суперлига. 17-тур
Машъал” – “Динамо” 2:4
Голлар: Шерзод Файзиев, 2 (1:0), Сардор Абдураимов, 5 (2:0), Улуғбек Ҳошимов, 24 (2:1), Жаҳонгирбек Абдусаломов, 45+5 пен (2:2), Беҳрузбек Облақулов, 89 (2:3), Беҳрузбек Облақулов, 90+2 (2:4)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг