locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Бунёдкор» ва «Насаф» учрашувида дуранг қайд этилди

Пешқадам сафарда очко йўқотди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Бунёдкор» ва «Насаф» учрашувида дуранг қайд этилди
Фото: Насаф ПФК

Суперлига 24-турида “Бунёдкор” Тошкентда “Насаф”ни қабул қилди.

Беллашув жанговар 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ашортиа биринчи бўлиб, ҳисобни очди. Орадан кўп вақт ўтмай Алибек Давронов мувозанатни тиклади. Танаффус олдидан Амир Тўрақулов узоқ масофадан кучли зарба билан “қалдирғочлар”ни яна олдинга олиб чиқи. Аммо 58-дақиқада Норчаев мувозанатни яна тиклашга эришди.

Натижада “аждарлар” очколари сонини 53тага етказиб, пешқадамликни давом эттирмоқда. “Бунёдкор” эса 40 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда бормоқда.

Суперлига. 24-тур

Бунёдкор – Насаф 2:2

Голлар: Имеда Ашортиа, 14 (1:0), Алибек Давронов, 21 (1:1), Амир Тўрақулов, 41 (2:1), Ҳусайн Норчаев, 58 (2:2)

Ноаниқ пенальти: Ҳусайн Норчаев, 85 (“Насаф”)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг