Суперлига. \"Бунёдкор\" супер камбэк эвазига \"Сўғдиёна\"дан устун келди
Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси якунланди.
Тошкентдаги “Дўстлик” стадионида кечган ўйинда “қалдирғочлар” супер камбэк эвазига ғалаба қозонди.
Дастлаб 26-дақиқада Зоир Жўрабоев ҳисобни очди. 39-дақиқада Станислав Андреев меҳмонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Танаффус олдидан Носиржон Абдусаломов ҳисобдаги фарқни қисқартирди.
Танаффусдан сўнг Илёс Зейтуллаев шогирдлари Луис Качорри ва Музаффар Олимжонов томонидан киритилган голлар эвазига ғалабани илиб кетди.
Шу тариқа, “Бунёдкор” очколари сонини 24 тага етказиб олди. “Сўғдиёна” эса 13 очко билан 13-поғонада қолди.
Суперлига. 14-тур
“Бунёдкор” 3:2 “Сўғдиёна”
Голлар: Зоир Жўрабоев, 26 (0:1), Станислав Андреев, 39 (0:2), Носиржон Абдусаломов, 45 (1:2), Луис Качорри, 71 (2:2), Музаффар Олимжонов, 78 (3:2)