locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Бунёдкор» сафарда «Навбаҳор»ни мағлуб этиб, 5-ўринга кўтарилди

«Қалдирғочлар» 9 йиллик танаффусдан сўнг Намангандан ғалаба билан қайтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Бунёдкор» сафарда «Навбаҳор»ни мағлуб этиб, 5-ўринга кўтарилди
ФОТО: UZPFL
Ўзбекистон Суперлигаси
18.10.2025, Як.
Навбаҳор
0
Бунёдкор
2

Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган баҳсда «Навбаҳор» ва «Бунёдкор» ўзаро тўқнаш келди. Якунда «қалдирғочлар» 2:0 ҳисобига ғалаба қозонди.

Дастлаб 7-дақиқада Имеда Ашортиа тошкентликларни олдинга олиб чиқди. 20-дақиқада эса унинг ўзи дублни расмийлаштирди.

«Навбаҳор» 88-дақиқада Муҳаммадали Ғиёсовнинг голи эвазига ҳисобни қисқартирганди, бироқ вазиятга VAR аралашиб, голни бекор қилди.

Шу тариқа, «Бунёдкор» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 43 тага етказиб, онлайн турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. «Навбаҳор» эса 37 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Суперлига. 25-тур

«Навбаҳор» — «Бунёдкор» 0:2

Голлар: Ашортиа (7, 20).

Навбаҳор — Умиджон Эргашев (Шукрон Йўлдошев, 46), Азимжон Ахмедов, Забиҳилло Ўринбоев (Асадбек Жўрабоев, 84), Саидазамат Мирсаидов (Гилиерме Гедеш, 46), Жамшид Болтабоев, Русланбек Жиянов, Дўстонбек Абдулхаёев (Шоҳмалик Комилов, 46), Педро Аугусто (Муҳаммадали Ғиёсов, 46), Муҳаммадбобир Мўйдинов, Аббос Ғуломов, Игор Габриел.

Бунёдкор — Валижон Раҳимов, Нажмиддин Нормуродов, Имеда Ашортиа (Александр Зевадинов, 87), Расул Юлдашев (Мартин Шролер, 58), Темурхўжа Абдухолиқов (Матия Кривокапич, 58), Марко Бугарин, Носиржон Абдусаломов (Миркамол Аннаматов, 76), Асадбек Раҳимжонов, Ицуки Урата, Абдулазизхон Абдурашидов (Бобурбек Юлдашев, 58), Азизбек Тўлқинбеков.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг