locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Бунёдкор» ОКМКга ютқазди

16-турда «Бунёдкор» ўз майдонида ОКМКни қабул қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Бунёдкор» ОКМКга ютқазди
photo: OKMK fk
Ўзбекистон Суперлигаси
08.08.2026, Як.
Бунёдкор
2
OKMK
3

Суперлиганинг 16-турида «Бунёдкор» ўз майдонида ОКМКни қабул қилди. Қизиқарли ва голларга бой кечган учрашувда меҳмонлар 3:2 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб 26-дақиқада очилди. «Бунёдкор» футболчиси Дмитрий Плетнёв жамоасини олдинга олиб чиқди.

33-дақиқада ОКМК пеналти ишлаб олди ва Сиявош Ҳақназарий тўпни аниқ зарба билан дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

39-дақиқада Нодирбек Абдураззоқов ОКМКни олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Азиз Холмуродов меҳмонларнинг учинчи голини урди.

Иккинчи бўлим бошида, 47-дақиқада Носиржон Абдусаломов «Бунёдкор»нинг иккинчи голига муаллифлик қилиб, ҳисобни 2:3 кўринишига келтирди.

Қолган дақиқаларда бошқа гол урилмади ва ОКМК муҳим уч очкога эга чиқди.

Олмалиқликлар 28 очко билан 4-ўринга кўтарилди. "Бунёдкор" 19 очко билан 10-поғонада.

Суперлига. 16-тур
Бунёдкор — ОКМК 2:3
8 август, Тошкент, «Бунёдкор» стадиони
Голлар:
Дмитрий Плетнёв (26), Носир Абдусаломов (47) — Сиявош Ҳақназарий (33, пеналти), Нодир Абдураззоқов (39), Азиз Холмуродов (42).
Бунёдкор — Абдумавлон Абдулжалилов, Сардор Раҳмонов, Дмитрий Плетнёв, Амир Тўрақулов, Сардор Абдунабиев (Ислом Анваров, 46), Муҳаммад Ҳакимов, Шаҳзод Неъматжонов (Абдулфайз Бобомуродов, 66), Музаффар Олимжонов (Абдулқодир Мирфайзиев, 86), Носир Абдусаломов, Шамсиддин Турсунмаҳамадов, Азизбек Тўлқинбеков (Муҳаммадали Адҳамов, 83).
ОКМК — Жавоҳир Ильясов, Шаҳзод Тойиров, Георгий Папава, Аваз Ўлмасалиев (Аброр Каримов, 46), Дилшод Ахмадалиев, Азиз Холмуродов (Урош Койич, 72), Асад Собиржонов (Иван Пешич, 72) Нодир Абдураззоқов (Ҳазрат Турсункулов, 83) Саидафзал Аҳроров, Ариҳиро Сентоку, Сиявош Ҳақназарий
Огоҳлантириш: Азиз Холмуродов (54)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг