Суперлига: «Бухоро» «Сўғдиёна»ни яна мағлуб этди
Яқинда кубок ярим финалида ҳам мезбонлар ғалаба қозонганди.
Фото: Бухоро ПФК
Суперлига 26-туридан ўрин олган "Бухоро" ва Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. "Бухоро" ўз майдонида ажойиб ўйин намойиш этиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.
Бухороликлар сафида иккала гол ҳам Иззатилло Пўлатов ҳисобига ёзилди.
Натижада "Бухоро" ушбу ғалаба эвазига ўз очколарини 24 тага етказиб, жадвалда 14-ўринга кўтарилди. "Сўғдиёна" эса 31 очко билан 8-поғонада қолди.
Суперлига. 26-тур
БУХОРО - СЎҒДИЁНА - 2:0
Голлар: Иззатилло Пўлатов, 8 (1:0), Иззатилло Пўлатов, 14 (2:0)
Розикжон Султонмуродов
Журналист