locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Бухоро» - «Нефтчи». Превью

Учрашув соат 18:00 да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Бухоро» - «Нефтчи». Превью
Фото: Нефтчи ПФК

"Нефтчи" Суперлиганинг 28-тур доирасидаги учрашувини "Бухоро" футбол клуби билан сафарда ўтказади.

Статистикага назар ташлаймиз. Шу кунга қадар "Нефтчи" бухороликлар билан Суперлига, Про лига ва Ўзбекистон кубоги мусобақаларида жами 67 марта ўзаро тўқнаш келган.

Суперлига чемпионатидаги тўқнашувларини инобатга олсак, буларнинг 15 тасида "Бухоро" ғалаба қозонган, 4 та ўйинда муроса кўчаси танланган ва 36 та баҳсда "Нефтчи"нинг қўли баланд келган. Умумий тўплар нисбати 49-104 фарғоналиклар фойдасига.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлардаги энг йирик ғалабалар кўрсаткичи 1999 йил футбол мавсумида қайд этилган. Ўшанда "Бухоро" ўз майдонида 4:1 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирган. Фарғонада бўлиб ўтган жавоб баҳсида эса "Нефтчи" 5:0 ҳисобида устун келган.

Бухорода қайд этилган охирги 5 учрашув натижалари қуйидагича

21.04.2023.
"Бухоро"-"Нефтчи" 2:2
19.07.2018.
"Бухоро"-"Нефтчи" 0:0
07.04.2017.
"Бухоро"-"Нефтчи" 3:0
16.06.2016.
"Бухоро"-"Нефтчи" 2:0
05.11.2015.
"Бухоро"-"Нефтчи" 3:1

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 28-тур доирасида ўтказиладиган "Бухоро"-"Нефтчи" беллашувини Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Учрашув соат 18:00 да бошланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг