locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. Амалдаги чемпион Самарқандда очко йўқотди

Ўзбекистон Суперлигасининг 15-туридан охирги учрашув ўз якунига етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. Амалдаги чемпион Самарқандда очко йўқотди
photo: Dinamo fk
Ўзбекистон Суперлигаси
03.08.2026, Як.
Динамо
0
Нефтчи
0

Ўзбекистон Суперлигасининг 15-туридан охирги учрашув ўз якунига етди. Самарқандда бўлиб ўтган беллашувда “Динамо” жамоаси Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилди.

Учрашув давомида ҳар икки жамоа аъзоларида ҳисобни очиш учун бир қатор қулай имкониятлар юзага келган бўлса-да, дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Ҳужумкорликка асосланган ўйинда томошабинлар гол кўришмади. Натижада муросасиз кечган баҳсда дуранг қайд этилди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди — 0:0.

Натижада "Нефтчи" таъқибчи "Пахтакор" билан фарқни ошириш имкониятидан фойдалана олмади. Фарғоналиклар ҳисобида 36 очко мавжуд бўлса, "шерлар" биринчи даврадан сўнг 34 очкога эга.

Ўзбекистон Суперлигаси, 15-тур
“Динамо” — “Нефтчи” 0:0

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг