Суперлига 30-тур анонси. Ким кимга қарши ўйнайди?
Ушбу тур беллашувлари 29 ноябрь куни старт олиб, 30 ноябрь куни якунланади.
Фото: UzPFL
Суперлигада 29-тур учрашувлари ниҳоясига етди.
Сўнгги тур беллашувлари 29 ноябрь кунидан старт олади.
Шу турда совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар ўзаро тўқнаш келишади. “Насаф” ва “Динамо” Қаршида беллашади.
“Пахтакор” эса “Навбаҳор” меҳмони бўлади. Ҳозирда “шерлар” турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда ва кумуш медалларини қўлга киритиши мумкин.
Чемпион “Нефтчи” эса “Хоразм” меҳмони бўлади.

Розикжон Султонмуродов
Журналист