locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Симеоне: «Жамоанинг бугунги ўйинидан мамнунман»

«Атлетико» бош мураббийи «Барселона»дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Симеоне: «Жамоанинг бугунги ўйинидан мамнунман»
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
02.12.2025, Як.
Барселона
3
Атлетико Мадрид
1

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лига 19-тури доирасида «Барселона»га (1:3) қарши кечган учрашувдаги мағлубият ҳақида фикр билдирди.

«Жамоанинг бугунги ўйинидан мамнунман. Учрашувни яхши бошладик, бироқ рақиб марказ орқали уюштирган ҳужумлари натижасида голга эришди. Иккинчи бўлим бошида «Барселона» устунлик қилди, тахминан 20 дақиқадан кейин эса ташаббусни ўз қўлимизга олдик. Учта яхши имконият яратдик, бироқ улар ғалаба учун етарли бўлмади. Шунга қарамай, жамоанинг ўйинидан қониқдик.

Улар қисқа пасда яхши ўйнайди ва марказда кўпроқ футболчиларга эга — биринчи иккита гол айнан шундай ташкил этилди. Танаффусда ўйинчиларимдан марказни иложи борича ёпиб қўйишни талаб қилдим ва бу борада сезиларли яхшиланиш бўлди. Якуний дақиқалардаги жамоанинг муносабати ҳам ёқди», — дея Симеоненинг сўзларини келтиради Marca.

Маълумот учун, 15 та ўйин ортда қолгач, «Барселона» 37 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Атлетико» эса 31 очко билан тўртинчи поғонада бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг