locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дани Олмо тахминан уч ҳафтага сафдан чиқди

«Барселона» яримҳимоячиси «Атлетико»га қарши ўйинда жароҳат олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дани Олмо тахминан уч ҳафтага сафдан чиқди
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
02.12.2025, Як.
Барселона
3
Атлетико Мадрид
1

«Барселона» яримҳимоячиси Дани Олмо елкасидан олган жароҳати туфайли тахминан уч ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда каталон клубининг матбуот хизмати хабар берди.

Олмо жароҳатни Ла Лига 19-тури доирасидаги «Атлетико»га қарши ўйинда (3:1) олди. У 66-дақиқада алмаштирилди. Футболчи ғалаба голини урган пайтда ноқулай йиқилиб, елкасини чиқариб олгани маълум бўлди. Шундан сўнг испаниялик футболчи ўйинни давом эттира олмади.

Дани Олмо, катта эҳтимол билан, Ла Лиганинг навбатдаги «Бетис»га қарши баҳсини ҳамда Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Айнтрахт» билан ўйинни ўтказиб юборади.

Жорий мавсумда Олмо «Барселона» сафида барча турнирлар доирасида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ҳамда 2 та голли узатма амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг