locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик Перди ва Рафинянинг «Атлетико»га қарши ўйиндаги иштирокини баҳолади

Учрашув 2 декабр куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Флик Перди ва Рафинянинг «Атлетико»га қарши ўйиндаги иштирокини баҳолади
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
02.12.2025, Як.
Барселона
3
Атлетико Мадрид
1

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Рафиня ва Педрининг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди ҳамда уларнинг Ла Лига 15-турида «Атлетико»га қарши ўйинда майдонга тушиш имкониятларини баҳолади.

«Кўрамиз, эртага футболчиларни тиклаш машғулотлари бўлади, бу икки ўйин орасида кўп вақт йўқ, лекин у (Педри) билан ҳаммаси жойида. Учрашувдан кейин унинг ўзи қандай ҳис қилаётганини сўрадим, ҳаммаси яхши. Рафиня ҳақида айтадиган бўлсам, у ўзининг динамикаси ва интенсивлигини намоён этди, бу бизнинг ўйин услубимиз учун жуда яхши», — дейди Флик AS нашрига.

14 турдан сўнг «Барселона» 34 очко жамғариб, Ла Лига жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 15-турда каталонияликлар ўз майдонида Мадриднинг «Атлетико» жамоасини қабул қилади. Учрашув 2 декабр куни, Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг