locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шукрон Йўлдошев: «Сўғдиёна»га қарши ғалаба учун майдонга тушамиз»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шукрон Йўлдошев: «Сўғдиёна»га қарши ғалаба учун майдонга тушамиз»
Фото: Навбаҳор ПФК

Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 23 ёшли маҳоратли дарвозабони Шукрон Йўлдошев бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Эртага бизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди. "Сўғдиёна" жамоаси ёзги трансферлар "ойнаси" да таркибни сезиларли тарзда кучайтирди. Таркибга яхши футболчилар жалб этилишди. Лекин биз мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз.

Иккинчи давра баҳсларига тайёргарлик доирасидаги йиғинда жисмоний тайёргарликка катта урғу бердик, қолаверса, эртанги ўйинга ҳам муносиб тайёргарлик кўрганмиз. Ички муҳитда муаммолар йўқ. Шу сабабли ҳам сафимизга янги қўшилганлар жамоага тезда мослашиб кета олишди. Ҳозирда барчамиз битта мақсад йўлида бирлашганмиз ва эртанги баҳсда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз”, - дея Йўлдошевнинг сўзларидан келтиради клуб матбуот хизмати.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг