«Шўртан» 7 нафар футболчи билан хайрлашди
Фото: Шуртан ПФК
Суперлига иккинчи давраси олдидан жамоалар таркибида ўзгаришлар давом этмоқда.
Ғузорнинг "Шўртан" клуби бугун Шоолим Тошимов, Шаҳзоджон Неъматжонов, Асадбек Саитхонов, Жавоҳир Ҳасанов, Камрон Сайдазимов, Суҳроб Эргашев ҳамда Лазизжон Ўринов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.
Аввалроқ жамоани Сирожиддин Қўзиев, Далер Шарипов, Муродхўжа Жаббаров ва Шаҳбоз Нуриддинов ҳам тарк этганди.
Кетганларнинг ўрнига эса Абубакр Ризо Турдиалиев, Пўлатхўжа Холдорхонов, Мухаммадазиз Ибрахимов ва Одилбек Абдумажидов каби футболчилар келиб қўшилганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист