Шаҳзод Раҳматуллаев «Қизилқум»да қолади
Суперлига-2025 мавсумида Раҳматуллаев 28 та ўйинда майдонга тушди.
Фото: Қизилқум ПФК
Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ярим ҳимоячиси Шаҳзод Раҳматуллаев келадаги бўйича бир қарорга келди.
21 ёшли футболчи “олтин изловчилар” сафида қоладиган бўлди. Клуб уни жамоада олиб қолади.
Футболчига “Динамо”, “Бухоро” ва “Машъал” жамоаларидан таклиф борлишини айтилаётганди. Шунга қарамай, у клуб етакчи ўйинчисини сақлаб қолишга қарор қилди.
Суперлига-2025 мавсумида Раҳматуллаев 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист