Шахзод Азмиддинов: ОЧЛни ўз номи бор. Учрашувга ҳар томонлама тайёрмиз
“Андижон” ОЧЛ 2 доирасида Баҳрайннинг “Ал-Халдия” жамоасини қабул қилади.
“Бобур арена" стадионида учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда бурғутлар ҳимоячиси Шахзод Азмиддинов фикр билдирди.
“Ассалому алайкум. Жамоамизда кайфият зўр. Ўйинга келадиган бўлсак, гуруҳимиздаги энг қийин учрашувлардан бири бўлади. Қўлдан келганича ҳаракат қилиб, “Бобур арена”да уч очкони қўлга киритишга интиламиз. Мураббийлар штаби билан кучли ва кучсиз жиҳатларини ўрганиб чиқдик. Ҳамма мухлисларни кутамиз ва уч очко “Бобур арена”да қолади, деган умиддаман.
РаҚибларни кўриб чиқдик. Ҳамма ўйинчилари кучли. Олдинги чизиқдаги 99-рақамли ўйинчиси бақувват ва тезкор экан. Ўша футболчини “ушлаш”га ҳаракат қиламиз. 19-рақамли футболчиси ҳам яхши экан. Пасслари зўр. Худо хоҳласа, биз тайёрмиз, нолга “ушлаш”га ҳаракат қиламиз. Худога шукр, ҳали Осиё Чемпионлар лигасида тўп ўтказиб юбормадик. Охиригача шу темпда кетишда давом этамиз.
Учрашувга ҳар томонлама тайёрмиз. ОЧЛни ўз номи бор. Ҳамма бунга бошқача “настой” билан тушади. Худо хоҳласа, ҳамма тайёр. Уч очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз",-деди футболчи.