locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Максим Шацких: Олдинги учрашувдаги хатолар тактик хато эмас, балки техник хато эди

Андижон бош мураббийи Ал-Халдия билан ўйиндан олдин фикр билдирди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Максим Шацких: Олдинги учрашувдаги хатолар тактик хато эмас, балки техник хато эди
photo: Andijon fk
Осиё Чемпионлар Лигаси 2
22.10.2025, Як.
Андижон
0
Al Khalidiyah
0

“Андижон” ОЧЛ 2 доирасида Баҳрайннинг “Ал-Халдия” жамоасини қабул қилади.

“Бобур арена” стадионида учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда бурғутлар устози Максим Шацких фикр билдирди.

"Хайрли кеч. Эртанги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, шуни айта оламанки, биз эртанги учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибни таҳлил қилганимизда бу жамоани гуруҳимиздаги жамоалар ичида, ўтган сафарги рақибимиз - Қатар клубидан кучлироқ деб айта оламан. Ўйин ташкил этиш жиҳатидан ҳам яхши жамоа. Жисмонан бақувват футболчиларига эга ва тезкор жамоа. Умид қиламанки, эртага биз ўзимизга керакли бўлган натижани қўлга киритамиз. Рақибнинг услуби ва кучидан келиб чиқиб учрашувга тайёргарлик кўрдик. Умид қиламан, эртага мухлисларимиз олдида яхши натижа кўрсатамиз".

Ҳар бир машғулотда айнан ҳимоя чизиғига эътибор берамиз. Хато қилмасликка ҳаракат қиламиз. Олдинги учрашувдаги хатолар тактик хато эмас, балки техник хато эди. Барчамиз инсонмиз ва барчамизда шунқа хатолар бўлади. Машғулотлар давомида шунинг устида ишладик. Ўйлайманки, эртага олдинги ўйинда қилган хатоларимизни қилмаймиз.

Исмоил Акинaде ҳар куни майдонга қайтиш учун машғулотларда тер тўкиб ишламоқда. Эртага у асосий таркибда майдонга тушадими ёки захирадами, айта олмайман. Қолаверса, эртанги учрашувда “Бобур арена”га кўплаб мухлисларимиз келишларини кутамиз. Чунки уларнинг қўллаб-қувватлашлари бизга керак",-деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг