locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Доменик Менди: Айни кунларда Ўзбекистонда об-ҳаво ўзгарганидан хабаримиз бор

Ал-Халдия футболчиси Андижон билан ўйиндан олдин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Andijon fk
Осиё Чемпионлар Лигаси 2
22.10.2025, Як.
Андижон
0
Al Khalidiyah
0

“Андижон” - “Ал-Халдия” учрашуви олдидан бугун “Бобур арена”да матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унинг иккинчи қисмида меҳмонларнинг сенегаллик легионери Доменик Менди фикр билдирди.

“Бу ерга келганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Ҳозир мураббийимиз барчасини айтиб ўтди. Менимча, қўшимча қилишга ҳожат йўқ. Эртага ўйинда боримизни бериб яхши натижа учун курашамиз. Мақсадимиз, режамиз битта.

Мураббийимиз эртагалик учрашувга қандай тайёргарлик кўришимизни белгилаб беради. Шу тайёргарликдан келиб чиқиб яхши натижа кўрсатиб кетишимиз керак.

Айни кунларда Ўзбекистонда об-ҳаво ўзгарганидан хабаримиз бор. Мураббийимиз ҳам айтиб ўтган. Бунга руҳий жиҳатдан ва барча шундай нарсаларни эътиборга олиб тайёргарлик кўрганмиз. Баҳрайндаги об-ҳаво билан унчалик катта фарқ қилмайди. 2017-йили Ўзбекистонда ўйнаганман. Ўшанда январ ойида жуда совуқ эди. Ҳозиргиси билан солиштирганда анча яхши», - деди футболчи.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг