locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Севильяда \"эль-класико\" олдидан байрамона муҳит

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Севильяда "эль-класико" олдидан байрамона муҳит
Photo: gettyimages
Испания кубоги
26.04.2025, Як.
Барселона
3
Реал Мадрид
2

Бир неча соатлардан сўнг, Испаниянинг Севилья шаҳрида Испания кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Мадриднинг “Реал” жамоаси Каталониянинг“Барселона” жамоасига қарши майдонда куч синашади.

Ушбу “эль-класико" арафасида турли хил низолар келиб чиқди ва бу ҳам ушбу ўйинга бўлган қизиқишни янада ошириб юборди. Айни дақиқаларда Севилья шаҳрига ҳар икки клубнинг минглаб мухлислари аллақачон етиб келиб бўлишган.

Кўчаларни тўлдириб юрган “Барселона” ҳамда “Реал Мадрид” мухлислари ҳозирни ўзидан ўзаро рақобат қилиб, турли хил қўшиқлар ва олқишлар билан ўзаро рақобатлашмоқда. Бир сўз билан айтганда финал олдидан Севилья шаҳрида байрамона муҳит ҳукмронлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз “Реал Мадрид” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги Испания кубогининг финал учрашуви Тошкент вақти билан 27 апрель 01:00 да бошланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг