Сергей Лушан: «Рақиб пеналтидан гол урди»
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
15.06.2025, Як.
Насаф
1
Навбаҳор
0
Ўзбекистон Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжумани биринчи қисмида “лоchinлар” бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Қийин учрашув бўлди. Икки тенг жамоа тўқнаш келди. Бизда биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо ундан фойдалана олмадик. Рақиб эса пеналтидан гол урди. Ўйин голгача давом этар эди ва шундай ҳам бўлди, - деди Сергей Лушан.
Иброҳим Жалолов
Редактор