locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Сарҳисоб”. Суперлигамизнинг 3-турида нималар содир бўлди?

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Сарҳисоб”. Суперлигамизнинг 3-турида нималар содир бўлди?
ФОТО: Pakhtakor FC

Ўзбекистон Суперлигасида 3-тур учрашувлари ўз якунига етди. Ушбу тур қизиқарли баҳслар ва кутилмаган натижалар билан ёдда қолди.

Дастлаб, “Хоразм” майдонига сафар қилган “Бухоро” 4:1 ҳисобида зафар қучди. ОКМК ҳам сафардан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. “Бунёдкор” эса ўз уйида “Сурхон”га ҳеч қандай имконият қолдирмади - 3:1.

“Машъал” “Сўғдиёна”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, “Қўқон-1912” ва “Шўртан” баҳсида ҳисоб очилмади.

Турнинг икки марказий ўйинида ҳам ғолиб номи аниқланмади. “Навбаҳор” ва “Андижон” 2:2 ҳисобида жанговор дурангга имзо чеккан бўлса, “Насаф” - “Нефтчи” ўйини нурсиз дуранг билан якунланди.

3-турнинг энг кутилмаган натижаси Тошкентда қайд этилди. Ўз уйида “Динамо”ни қабул қилган “Пахтакор”, гарчи ўйин борасида устунликка эришган бўлса-да, бу натижада ўз аксини топмади ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

3-тур якунларига кўра турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг