locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самвел Бабаян: «Ўйин натижага мос бўлмади»

“Андижон” бош мураббийи “Насаф”га қарши баҳс ҳақида ўз фикрини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самвел Бабаян: «Ўйин натижага мос бўлмади»
Фото: Андижон ПФК

“Насаф” – “Андижон” (1:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб жамоамиз устози Самвел Бабаян қатнашди.

- Бугун чемпионатдаги 5-чи ўйинимиз, афсуски мағлуб бўлдик. Ўйин натижага мос бўлмади. Қайсидир вазиятда “Насаф” тўпни назорат қилди, лекин дарвозамиз олдида яққол вазият ярата олмади. Мағлубият аламли, албатта. Биргина вазиятда тезкор ҳужумни ўтказиб юбордик. Рақиб дарвозабони тезкорлик билан бошлаб берган вазиятдан фойдаланди. Ўз хатомиз туфайли ютқаздик. Хатоларни ўрганиб, ишлашда давом этамиз. Узоқ йўл босиб келган мухлисларимиз олдида мағлуб бўлиш жуда аламли ва улар олдида хижолатдамиз. Мухлисларимизга ачинарли бўлди, улар узоқ йўл босиб келиб бизни қўллашди. Мен улардан узр сўрайман. Принципиал рақибга мағлуб бўлиш оғир зарба. Лекин биз кучли жамоа бўлмоқчи бўлсак, шижоат топиб мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак.

- Черан ва Боаке кўп ҳаракат қилишди. Аммо ярим ҳимоя уларга камроқ ёрдам бергани туфайли ушбу жуфтлик самарасиз ўйнади. Бу фикрга қўшиласизми?

- Биринчи навбатда улар ҳимояда катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Тўп назорати пайтида кенг ҳаракатландик. Лекин Черан ва Боаке боғлами эффект бермади. Ўрта зонада муаммоларимиз мавжуд. Ҳужум ташкил этишда ривожланиш бўлмаяпти. Шунингдек, ҳимояда ҳужумга ўтишда ҳам камчиликларимиз кўринди. Бир қанча сабаблар бор. Вазиятлар ярата олмадик, биз кўпроқ тўпни пастроқда олиб ҳаракатландик. Рақиб дарвозасига қадар 50-60 метр масофадан ишғол қилиш қийин, айниқса, рақибнинг уч нафар ҳимоячилари тартибли ҳаракатланди. “Насаф”ни олдинги ўйинларидан кўра, бугун “Насаф” ҳимояси тартибли ўйин кўрсатди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг