Салоҳ — жорий мавсумда АПЛнинг энг ёмон дриблингчиси
Мисрлик ҳужумчининг Премьер-лигада омади юришмаяпти.
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
19.10.2025, Як.
Ливерпул
1
Манчестер Юнайтед
2
«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум АПЛда дриблинг бўйича энг паст кўрсаткич қайд этган футболчи бўлди.
WhoScored статистик портали маълумотларига кўра, мисрлик футболчининг муваффақиятли дриблинглар улуши атиги 10 фоизни ташкил этади.
АПЛда 10 мартадан ортиқ рақибни алдашга уриниб кўрган футболчилар орасида бундай паст натижа кўрсатган бошқа ўйинчи йўқ.
2025/2026 йилги мавсумда Салоҳ АПЛда 8 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. «МЮ»га қарши (1:2) 8-тур учрашувида эса у 85 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Маълумот учун, «Ливерпул» АПЛ турнир жадвалида 15 очко билан 3-ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам «Арсенал»дан 4 очко орқада қолмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист