locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Ливерпул» ўз майдонида «МЮ»га ютқазиб қўйди

Ғалаба голига Магуайр муаллифлик қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Ливерпул» ўз майдонида «МЮ»га ютқазиб қўйди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
19.10.2025, Як.
Ливерпул
1
Манчестер Юнайтед
2

Англия Премьер-лигасининг 8-туридан ўрин олган баҳсда «Ливерпул» ва «Манчестер Юнайтед» ўзаро тўқнаш келди ва якунда «қизил иблислар» 1:2 ҳисобига ғалаба қозонди.

Дастлаб Брайан Мбеумо 2-дақиқада ҳисобни очди. 78-дақиқада Коди Гакпо мувозанатни тиклади. Орадан олти дақиқа ўтиб эса Харри Магуайр манкунианликларга ғалаба тақдим этган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 13 тага етказиб, 9-ўринга кўтарилиб олди. «Ливерпул» эса 15 очко билан 3-ўринда бормоқда.

АПЛ. 8-тур

«Ливерпул» — «Манчестер Юнайтед» 1:2

Голлар: Гакпо (78) — Мбеумо (2), Магуайр (84).

Ливерпул — Мамардашвили, ван Дейк, Конате, Керкез, Собослаи, Исак (Кьеза, 72), Мак Аллистер, Салоҳ (Фримпонг, 87), Бредли (Виртс, 62), Гакпо, Гравенберх (Жонс, 62).

Манчестер Юнайтед — Ламменс, Далот, де Лигт, Магуайр, Маунт (Шешко, 61), Фернандеш (Майну, 87), Куня, Амад (Доргу, 58), Каземиро (Угарте, 58), Мбеумо, Шоу (Йоро, 87).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг