locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аморим илк бор АПЛда кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонди

«МЮ» 8-турда «Ливерпул»ни мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аморим илк бор АПЛда кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонди
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
19.10.2025, Як.
Ливерпул
1
Манчестер Юнайтед
2

«Манчестер Юнайтед» Рубен Аморим қўл остида илк бор Англия Премьер-лигасида кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонди.

АПЛнинг 8-туридан ўрин олган баҳсда «қизил иблислар» «Ливерпул»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бундан аввалги турда эса «Сандерленд» устидан 2:0 ҳисобига ғалаба қозонилганди.

Эслатиб ўтамиз, Аморим 2024 йилнинг ноябрь ойидан буён «МЮ»ни бошқариб келмоқда. Бу давр ичида у жамоани 51 та расмий ўйинга олиб чиққан.

Англия Премьер-лигасининг 8-туридан сўнг «Манчестер Юнайтед» 13 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Мусобақа пешқадами эса 19 очкога эга «Арсенал» ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг