locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рўзиқул Бердиев: «Дуранг натижа бугунги баҳсга мос бўлди»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рўзиқул Бердиев: «Дуранг натижа бугунги баҳсга мос бўлди»
Фото: Динамо ПФК

Суперлига 15-тури доирасидаги «Динамо» - «Насаф» (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдирди.

«Бугун иккита етакчи жамоа майдонда ўйнагани билинди. Чунки учрашувда кураш ҳам бўлди, ўйинни ташкил қилиш, сифат ҳам яхши бўлди. Бугунги энг баҳсли вазият ВАРни йўқлиги бўлди. Бундай ўйинда ВАР жуда керак эди, сабаби ВАР кўриб чиқадиган вазиятлар бўлди. Нима сабабдан ВАР бўлмагани ушбу баҳсни безмади дейиш мумкин. «Динамо» тўп билан яхши ҳаракат қилади, ўз мухлислари олдида яхши ўйинлар кўрсатиб келмоқда. Биз биринчи бўлимнинг ўртасидан кейин мувозанатни йўқотдик. Натижада иккита гол ўтказдик. Иккинчи бўлимда ғалаба учун ҳаракат қилдик, афсуски дуранг бўлди. Менимча, дуранг натижа бугунги баҳсга мос бўлди», - деди Рўзиқул Бердиев ўйиндан кейин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг