locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рўзиқул Бердиев: \"Биз бугун икки очко йўқотдик\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рўзиқул Бердиев: "Биз бугун икки очко йўқотдик"
Фото: Навбаҳор ПФК

Бугун бўлиб ўтган Суперлига 14-туридан ўрин олган «Насаф» - «Пахтакор» (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун биз ғалабага муносиб эдик, рақибдан ҳам кучлироқ эдик. Лекин ўйиннинг охирги дақиқалари биз учун нохуш якунланди. Икки очко йўқотдик деб ўйлайман. Ўша вазиятда, ҳисоб 2:0 бўлган пайтда улар ўйинни тўхтатмади. Лекин буниям қабул қилишимиз керак. Баъзи жамоалар бор, бу нарсага амал қилмайди, бу нарсага тушунмасаям керак. Ўша учун ўша вазиятда йигитларимиз озроқ диққатини йўқотиб, футболчиларни айтиши бўйича тўпни тўхтатади, чиқарворади деб ўйлагани учун биринчи голдан кейин ўйин ўзгариб кетди. Иккинчи голдаги вазиятда йигитлар курашда тўхтаб қолишди. Биз учун оғир бўлди. Лекин буниям тўғри қабул қиламиз ва Самарқанддаги ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз деган умиддамиз", — деди Бердиев.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг