locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Рома» А Сериядаги энг яхши натижасини қайд этди

Бу натижа 21-асрда Италия чемпионатидаги энг юқори учинчи кўрсаткич ҳисобланади.
Футбол
«Рома» А Сериядаги энг яхши натижасини қайд этди
Фото: Getty Images

Италия чемпионатининг 11-турида Жан Пьеро Гасперини бошчилигидаги «Рома» «Сассуоло» дарвозасига жавобсиз учта гол киритди. Шу тариқа, римликлар жорий мавсумдаги голлари сонини 31 тага етказди.

Бу натижа 21-асрда Италия чемпионатидаги энг юқори учинчи кўрсаткич ҳисобланади.

Ушбу борадаги энг яхши натижа «Ювентус»га тегишли. Туринликлар 2017/2018 йилги мавсумда 33 та гол урган. Шу мавсумнинг ўзида «Наполи» 32 та гол билан иккинчи ўринни эгаллаган. «Лацио» ҳам 2017/2018 йилги мавсумда 31 та гол уриб, «Рома»нинг ҳозирги натижасини такрорлаган.

Италия чемпионатининг 12-турида «Рома» 22 ноябрь куни «Парма»га қарши майдонга тушади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг