Превью. «Нефтчи» - «Қизилқум»
Суперлиганинг 29-тур беллашувида “Нефтчи” жамоаси Навоийнинг «Қизилқум» клубини қабул қилади. Бу ўйинда 2025 йилда чемпионлик унвони кимга насиб этиши маълум бўлади. Шунинг учун майдон эгалари ўзларининг тарихий анъаналарига амал қилиб, учрашувни ғалаба билан якунлашларига тўла ишонч билдирамиз.
Миллий чемпионатимиздаги ўзаро ўйинлар статистикасига назар ташласак, бу ерда сезиларли даражада устунлик фарғоналиклар томонида. Ўтказилган ўзаро учрашувлар сони 47 тани ташкил этади. Ундан 23 та баҳсда «Нефтчи» устун бўлган, 12 та ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган ва 12 та беллашувда «Қизилқум»нинг қўли баланд келган.Тўплар нисбати 71-45 «Нефтчи» фойдасига. Ушбу қарама-қаршиликда «Нефтчи»нинг «Қизилқум» устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2000 йилда 5:0 ҳисобида бўлган. Навоийликларнинг энг йирик ғалабаси 2002 йилда 4:1 билан якун топган.
Фарғонада ўтган сўнгги 5 учрашув натижалари
19.09.2024.
"Нефтчи"-"Қизилқум" 2:2
23.11.2023.
"Нефтчи"-"Қизилқум" 1:0
29.08.2022.
"Нефтчи"-"Қизилқум" 2:1
19.10.2018.
"Нефтчи"-"Қизилқум" 3:1
24.07.2018.
"Нефтчи"-"Қизилқум" 0:1
Эслатиб ўтамиз, 22 ноябр куни Фарғонадаги "Истиқлол" марказий ўйингоҳида ўтказиладиган "Нефтчи"-"Қизилқум" беллашувини Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Учрашув соат 16:15 бошланади.