locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. \"Қизилқум\" - \"Пахтакор\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. "Қизилқум" - "Пахтакор"
Фото: Пахтакор ФК

"Пахтакор" Суперлиганинг 10-турида Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлишади.

Чемпионат доирасида жамоалар 50 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол “шерлар” тарафида. 41 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 7 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 2 марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 137 гол урилиб, 32 тўп ўтказиб юборилган.

Навоийдаги 25 учрашувда 20 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган. Сафардаги 8 учрашувда “Пахтакор” йирик ҳисобда зафар қучган.

Бу жамоаларнинг 2007 йил Навоийда ўтган беллашувида Ўзбекистон олий лигаси тарихидаги энг йирик натижа қайд этилган. Ўшанда "Шерлар" мезбонлар устидан 11:0 ҳисобида зафар қучишган.

"Қизилқум" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 18 май, якшанба куни соат 21:00да Навоийдаги "Ёшлар" стадионида бошланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг