locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. “Андижон” – “Сурхон”

Жамоалар Суперлига 11-турида ўзаро тўқнаш келишади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. “Андижон” – “Сурхон”
Фото: Андижон ФК

Суперлиганинг 11-турини бошлаб берадиган “Андижон” – “Сурхон” беллашуви олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлар статистикасини тақдим этамиз.

Жамоаларнинг илк тўқнашуви 1992 йилдан бошланган. Шу пайтга қадар миллий чемпионатда 34 марта рўбаро келишди. “Андижон”да 17, “Сурхон”да 11 ғалаба бор. Яна 6 та баҳсда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 62\43 “бургутлар” фойдасига.

Сўнгги бор “Андижон” “Бобур арена”да “Сурхон”ни 2021 йилги мавсумда мағлуб этган ва ўшанда 1:0 ҳисоби кузатилган.

Шу йилнинг 17 апрел куни ушбу жамоалар Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи доирасида “Бобур арена”да учрашишди ва унда меҳмонлар 2:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қолаверса, ўтган йили биринчи даврада Тошкентда “Сурхон” 2:3 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, иккинчи даврада Андижондаги ўйинда ҳам 2:3 натижаси қайд этилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг