locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПФЛ: «Бунёдкор» молиявий қийинчиликлар сабаб Навоийга бора олмаслигини маълум қилди

Суперлига 15-тури доирасида «Бунёдкор» Навоийда «Қизилқум» меҳмони бўлиши лозим эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ПФЛ: «Бунёдкор» молиявий қийинчиликлар сабаб Навоийга бора олмаслигини маълум қилди
photo: PFL
Ўзбекистон Суперлигаси
02.08.2026, 11.30
Кизилкум
-
Бунёдкор
-

Суперлига 15-тури доирасида «Бунёдкор» Навоийда «Қизилқум» меҳмони бўлиши лозим эди. Бугун — 30-июль куни клуб сафар ўйинига бора олмаслигини Лигага маълум қилди.

Хатда «Бунёдкор» клубидаги оғир молиявий ҳолат мазкур қарорга сабаб сифатида кўрсатилган. Яъни, «Бунёдкор» клубида йўл чипталарини харид қилиш, сафар давомида меҳмонхонада истиқомат қилиш ва делегация аъзоларини овқатлантириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас. Аввалроқ, клуб бош мураббийи ва қатор футболчилар жамоа аъзолари бир неча ойдан буён маош олмаётгани, клуб базасида қатор муаммолар мавжуд эканлигини маълум қилганди.

Суперлига регламентидан келиб чиқиб, 15-тур доирасида ўтказилиши режалаштирилган «Қизилқум» — «Бунёдкор» учрашуви учун меҳмонларга техник мағлубият ёзилади. Шунингдек, мавсум давомида бу каби ҳолат қайта содир этилса, «Бунёдкор» футбол клубини Суперлига мусобақасидан четлаштириш масаласи Лига Ижроия қўмитаси кун тартибига киритилади.

Ўз навбатида, Лига «Қизилқум» — «Бунёдкор» учрашувини ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни тўхтатади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг